“Қалқон” жамоаларини бир манзилда жамлаган мусобақа

Бугун Қарши давлат университетида вилоят олий таълим муассасаларининг "Қалқон" жамоатчилик гуруҳлари ўртасида илк бора "Ватан ҳимояси-муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт ўйинлари бўлиб ўтди. Тадбир аввалида сўз олганлар мусобақанинг аҳамияти ҳақида гапириб, жамоаларга омад тилашди. Университет ташаббуси билан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, дўстона муҳит яратиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил қилинган мусобақада иштирокчи жамоалар тўлдирма тўп улоқтириш, турникка тортилиш, арқон тортиш ва тош кўтариш каби шартлари бўйича беллашишди. Ҳар бир шарт бўйича баҳслар қизғин тусда ўтиб, қатнашчилар жамоавий ва якка тартибда ўз жисмоний имкониятларини синовдан ўтказишди.

Арқон тортиш

1 Қарши давлат университети

2 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

3 Қарши ирригация ва агротехнологиялари институти

Турникка тортилиш

1 Аббос Маматмўмимов - Тошкент кимё-технологиялар институти Шаҳрисабз филиали

2 Дилбек Раҳматуллаев - Тошкент кимё-технологиялар институти Шаҳрисабз филиали

3 Муҳриддин Тўраев – Шаҳрисабз давлат педагогика институти

4 Малик Ризоқулов - Шаҳрисабз давлат педагогика институти

Тўлдирма тўп улоқтириш

1 Дониёр Аҳмедов - Қарши давлат университети

2 Бунёд Илҳомов - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

3 Акбар Равшанов - Қарши давлат университети

Тош кўтариш

1 Муҳаммади Сатторов - Шаҳрисабз давлат педагогика институти

2 Олим Уралов - Қарши давлат университети

3 Жасур Турсунов - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

Ғолиб ва совриндорлар даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Маълумот ўрнида, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва қатор вазирликларнинг қўшма қарорига кўра, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги олий таълим муассасаларида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган.