Ҳамкорлик давом этади: Топ-1000 таликдаги Беларус миллий техника университети билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Биринчи Ўзбекистон-Беларус форуми доирасида Қарши давлат университети ректори Дилмурод Хамидуллаевич Набиев ҳамда Беларус миллий техника университети ректори Харитончик Сергей Васильевич ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шартномага кўра, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб икки олий таълим муассасалари ўртасида маркетинг, иқтисод, амалий математика бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 3+1 ва иқтисод, амалий математика магистратура мутахассислиги бўйича 1+1 шаклларида қўшма таълим дастурлари ташкил этилади.
Маълумот ўрнида, Беларус миллий техника университети Беларус Республикасида муҳандислик таълими бўйича етакчи ҳисобланади. Халқаро ҳамкорлик географиясига 30 дан ортиқ мамлакатлар – Россия, Хитой, Германия, Испания, Италия, Польша, Перу, Англия, Литва, Латвия ва бошқалар киради. ҚС дунё ОТМлари топ мингталик рейтингида 2024 йилда 801-850 ўринни эгаллаган.