Кексалар ҳолидан хабар олинди

Ўзгалар қаровига муҳтож, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор кишилар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш халқимизга хос азалий қадриятлардан саналади. Одамлар дарду қувончига шерик бўлиш, оғирини енгил қилиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатишнинг ҳикмати ўзгача. Бу билан юртдошларимиз қалбида шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғулари янада мустаҳкамланади.

Куни кеча университет ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт факультети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари Қашқадарё вилояти ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (Яккабоғ туманидаги Ёлғиз кексалар ва ногиронлар учун мўлжалланган “Саховат” уйи)да яшовчи нуронийлар ҳолидан хабар олдилар. Самимий ташриф шукроналик дуоларига уланди. Шу куни нуронийлар учун концерт дастури ташкил этилиб, совға-саломлар улашилди.