Жаҳолатга қарши маърифат билан

Бугун, 26-апрель куни, Хорижий тиллар, Математика ва компьютер илмлари ҳамда Тарих факультетларида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Унда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг самарадорлигини оширишда маданий-маърифий тадбирларнинг ўрни, талаба-ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг йўналишлари, усуллари ҳамда воситаларининг амалий аҳамияти тўғрисида фикрлар билдирилди.

Маърузачилар томонидан турли ваъдаларга ишониб алданиб қолмасдан балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Тадбирда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов, Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов, Фалсафа ва социология кафедраси ўқитувчилари Р.Бойматов, А.Шайманова, факультетларнинг декан ўринбосарлари А.Жўраев, Ҳ.Муродов, М.Каримов, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва талаба-ёшлар иштирок этди.