Тюторлар томонидан ижара хонадонлари ўрганилмоқда

Қарши давлат университетида янги ўқув йилига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, олий таълим муассасасида талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича алоҳида штаб фаолияти йўлга қўйилган. 

Жумладан, айни кунларда тюторлар томонидан ижара хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, талабаларнинг дарс қилишлари, дам олишлари учун яратилган шароитлар, ижарага қўювчи оиланинг ижтимоий-маънавий аҳволи ўрганилмоқда. 

Ташрифлар давомида, шунингдек, хонадон эгаларига ижара шартномаси тузиш тартиби, унинг  афзалликлари ҳақида батафсил тушунча берилмоқда.