ҚарДУ талабалари ғолиблар сафида!

Бугун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти спорт мажмуасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Талабалар лигаси” беллашувларининг стол тенниси бўйича вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.

Қувонарлиси, йигитлар ўртасидаги баҳсларда Қарши давлат университети Халқаро қўшма таълим дастурлари факультети 2-босқич талабаси Қурбонназар Тоҳиров биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Тарих факультети 4-босқич талабаси Зокир Салимов учинчи ўринни қўлга киритди.