“Ёшлар туризми” халқаро II қурултойи минглаб ёшларни бирлаштирди

Жорий йилнинг 7-11 август кунлари Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Ёшлар туризми” халқаро ИИ қурултойи бўлиб ўтмоқда.

Халқаро қурултойга юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан 50 дан ортиқ иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи, талаба ва ёшлар жалб қилинган.

Улар қаторида МДҲга аъзо Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон каби давлатларнинг ёшлари ҳам бор. Эътиборлиси, халқаро қурултойда Қарши давлат университетининг бир қатор фаол ёшлари ҳам иштирок этмоқда.

1