“TECHNOWAYS” технологик ривожланиш марафони бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Қарши давлат университети бакалавр йўналиши ва магистратура мутахассислиги талабалари ўртасида “TECHNOWAYS” технологик ривожланиш марафони бўлиб ўтди. Марафонда қатнашчилар томонидан Энг яхши истиқболли ИТ, Энг яхши инновацион технология, Энг яхши қишлоқ хўжалиги ва Энг яхши ёшлар академияси лидери номинациялари бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди. Университет профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан истиқболли деб топилган лойиҳалар сараланиб, натижалар эълон қилинди.

“Энг яхши истиқболли ИТ лойиҳа” номинацияси бўйича

Ғофуров Қодиржон Қобулжон ўғли Физика факультети 1-босқич талабаси;

Бўронов Тоҳир Насриддин ўғли Иқтисодиёт факультети 2-босқич талабаси;

Абдураҳмонова Асила Аслиддин қизи Хорижий тиллар факультети 1-босқич магистранти.

“Энг яхши инновацион технология” номинацияси бўйича

Тўрақулов Ҳикмат Алишер ўғли Физика факультети 3-босқич талабаси;

Абдуғаниев Бобуржон Акрамжон ўғли Физика факультети 3-босқич талабаси;

Нурмаматов Озодбек Нуриддин ўғли Математика ва компьютер илмлари факультети 4- босқич талабаси.

“Энг яхши қишлоқ хўжалиги лойиҳаси” номинацияси бўйича

Ҳакимова Фарида Фарҳод қизи Кимё-биология факультети 1-босқич магистранти;

Хайруллаева Мухлиса Шомирза қизи Кимё-биология факультети 3-босқич талабаси;

Абдиқодиров Аловиддин Зафар ўғли География ва агрономия факультети 2-курс магстранти.

“Энг яхши ёшлар академияси лидери” номинацияси бўйича

Нарзуллаев Дилшод Алмурод ўғли Математика ва компьютер илмлари факультети 2-босқич талабаси;

Шамсиддинова Шаҳризода Бахтиёр қизи Кимё-биология факультети 3-босқич талабаси;

Бухоров Исхоқ Жаҳонгир ўғли География ва агрономия факультети 3-босқич талабаси.

Ҳар бир номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар тегишли равишда 2 миллион, 1,5 миллион ҳамда 1 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.