Ўқув курсининг тўртинчи мавсуми якунланди

Бугунги кунда жаҳон мактабгача таълим тизимида италиялик машҳур педагог Мария Монтессорининг муаллифлик методикаси жуда кенг тарқалган. Бу педагогик тизимга амал қилиш орқали мактабгача таълим тизимида улкан муваффақиятларга эришилган. Жумладан, мамлакатимиздаги айрим МТМларда ҳам педагоглар ушбу методикадан фойдаланади.

Қарши давлат университетида мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши талабалари учун Жанубий Кореянинг “KOICA” ташкилоти билан ҳамкорликда “Монтессори тренерларини тайёрлаш” дастури асосида ташкил этилган ўқув курсининг 4-мавсуми якунига етди. Куни кеча ўтказилган тадбирда мазкур ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган талабалар сертификат ва диплом билан тақдирланди.