Универсиада ўйинларининг илк медалини ҚарДУ талабаси тақдим этди

Айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Универсиада ўйинларида дунёнинг 119 та давлатидан 5100 нафардан зиёд талаба-спортчилар 18 та спорт туридаги 269 та медаллар жамланмаси  учун баҳс олиб бораётир. 

Мазкур мусобақаларда мамлакатимиз талаба-спортчилари 7 та спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Таэквондо спорт туридан 14 нафар, дзюдо 14, гимнастика 3, теннис 6, енгил атлетика 7, ушу 5, қиличбозлик спорт турида 20 нафар спортчимиз медаллар учун кураш олиб бориши белгиланган.

Қувонарлиси, Ўзбекистон спорт делегациясига Универсиаданинг илк медалини Қарши давлат университети Спорт факультети 3-босқич талабаси Камолиддин Бахтиёров тақдим этди. -60 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Камолиддин бронза медали учун кечган беллашувда мўғулистонлик Сумиябазар Энхтайвандан устун келди.

Баракалла Камолиддин! Биз сен билан фахрланамиз!