ҚарДУ талабаси Зомин семинарида иштирок этди

Жиззах вилояти Ўриклисой дам олиш мажмуасида республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари бўлиб ўтди. Уч кун давомида юртимизнинг турли шаҳар ва қишлоқларидан келган ёш ва иқтидорли шоир, ёзувчи, драматург, болалар адабиёти, бадиий публицистикада ижод қилувчи йигит-қизлар шўбаларга бўлиниб, катта тажрибага эга устоз ижодкорлар кўмагида ўз ижодий ишларини янада сайқаллаштириб, билим ҳамда маҳоратини бойитишлари, ютуқ ва камчиликларини ўртоқлашишлари учун ижодий замин яратилди. Эътиборлиси, семинарда Қарши давлат университети Роман-герман филологияси факультети (инглиз тили) йóналиши 3-босқич талабаси Шоҳида Жўраева иштирок этиб, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.