Муқаддасдир Ватан байроғи

20 ноябрь 2023
Оммавий тадбирлар

Бугун Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги ва Халқаро талабалар куни муносабати билан байрам дастури ташкил этилди.

Тадбир аввалида сўзлаганлар барчани қўшалоқ айём билан самимий қутлашди. Ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил сўз юритишди.

Байрамона тадбир ёқимли қўшиқлар, талабалар оркестри ижросида жонли мусиқалар, нафис рақсларга уланиб, янада кўтаринкилик касб этди.