ҚарДУ профессори, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби Абдураҳим Эркаев 75 ёшда!

20 ноябрь 2023
Оммавий тадбирлар

Бугун сана муносабат билан бòлиб òтган тадбир профессорнинг қутлуģ ёшига туҳфа сифатида Қарши давлат университети нашриёти томонидан чоп этилган "Дòстлар қутлови" китобининг тақдимотига уланиб кетди.

Маънавий-маърифий байрам тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими М.Азимов олимнинг илм йòлидаги шарафли меҳнатларини эътироф этди. Кўп йиллар вилоят ҳокимлигида аппаратни, ташкилий ишлар бўлимини, ижтимоий котибиятни бошқаргани, миллий ва умуминсоний қадриятларга уйģун маънавиятнинг асосларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишда ўзига хос мактаб яратгани ҳақида таъкидлади. Эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда сòз олган Олий Мажлис Сенати аъзолари Толибжон Мадумаров, Фарҳод Боқиев, Илҳом Қурбонов,  Шермат Шамсиев, Хуршид Фозилов томонидан эзгу тилаклар билдирилди ва Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг табриги ўқиб эшиттирилди. Совғалар топширилди. Тақдимотда ҚарДУ ректори Д.Набиев, ҚарМИИ ректори Ориф Бозоров, ШДПИ ректори в.в.б. Ж.Шоназаров ва бошқалар Абдураҳим Эркаевнинг мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, одамларнинг маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний ģоялар руҳида тарбиялашдаги ҳам амалий, ҳам илмий-назарий ва маърифий-тарғибий ишларини мамнуният билан қайд этишди.

Шунингдек, "Нуроний" жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев сўзга чиқиб, олимга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонини тантанали равишда топширди. Профессорнинг шогирдлари, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари илмнинг шарафи ва эъзозини теран англаб, бой таассуротлар олишди.