Магистрларга диплом топширилди

Жорий йилнинг 11 июль куни Қарши давлат университетида магистрларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда битирувчилар, профессор-ўқитувчилар, ота-оналар, ҳарбий оркестр жамоалари ҳамда  жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда замонавий билимларни пухта эгаллаган юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бу борада барча шарт-шароитлар яратилганлигини алоҳида такидлашди.

Маълумотларга кўра, олий таълим муассасасини жорий йилда 25 та мутахассислик бўйича 378 нафар магистр битирган бўлиб уларнинг ҳаммаси иш билан таъминланган. 100 нафарга яқин магистрлар университетнинг ўзида қолиб, илмий ишларини давом эттириш истагини билдирди.

Тантанали тадбирда битирувчиларга дипломларни ўқув ишлари бўйича проректор А.Холмуродов, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ў.Абдуллаев ва ректор маслаҳатчиси А.Жўраев топширди.