Ўзбек тили – қалбим қуёши!

21 октябрь 2023
Оммавий тадбирлар

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан Филология факультетида Ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири Н.Юлдошева ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан талабалар иштирокида “Ўзбек тили – қалбим қуёши” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Қарши давлат университети Филология факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш.Акрамов очиб берди.

Тадбирда “Тил – бебаҳо маънавий бойлик” мавзусида Ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори Х.Жабборов, кафедра катта ўқитувчиси, журналист Н.Эгамов “Тил ва телефон” мавзусида маруза қилдилар. Она тилимиз мадҳида факультет ижодкор талабаларининг чиқишлари, “Тил билимдонлари” тезкор савол-жавоб баҳси, Санъатшунослик факультети талабаларининг мусиқий чиқишлари байрамга янада кўтаринкилик бағишлади. Якунда факультет декани Б.Ризаев сўзга чиқиб, иқтидорли талабаларни совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирлади.