21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

21 октябрь 2023
Оммавий тадбирлар

Жорий йилнинг 19 октябр куни Математика ва компьютер илмлари факультети Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 3-сонли ТТЖда 21 октябр "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун" муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори, профессор Н.Каюмова, кафедра доценти вазифасини бажарувчиси Б.Даминова, Б.Бозорова, факультет тютори С.Ҳаққулов ва талабалар иштирок этишди.

Тадбирда ҳар бир иштирокчи ўзларининг ижодий ишлари намуналари билан иштирок этишди. Шеърлар, асарлар, ғазаллардан парчалар ўқиб эшиттирилди. Ўзбек тилига асос солиниши тарихи ва бугунги кундаги ўрни ҳақида қизиқарли савол ва жавоблар, баҳс ва мунозаралар бўлди.

Якунда тадбирда фаол иштирок этган талабаларга кафедра азолари томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.