Университет “Қалқони” – осойишталик посбони

Талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш мақсадида Қарши давлат университетида “Хавфсиз ҳудуд - хавфсиз талаба” тамойили асосида 20 нафар кўнгилли талабалардан иборат “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган. 

Олий таълим муассасаси профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров бошчилигида гуруҳ аъзолари университет ҳудудида тинчлик, осойишталик ва тартиб-интизомни таъминлашда муносиб ҳисса қоʻшишмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ҳудудда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда фаоллик кўрсатаётган “Қалқон” гуруҳи аъзолари талабалар учун чинакамига ибрат намунасига айланиб улгурди.