Пазандалик сирлари танлови ўтказилди

Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази ташаббуси билан талаба-қизлар ўртасида пазандалик сирлари танлови ўтказилди. Унда пазанда қизлар тўгараги аъзолари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этди. Иштирокчилар томонидан тайёрланган фойдали салатлар, моҳирона безатилган ажойиб мевалар тадбир иштирокчилари учун чинакам маҳорат мактаби вазифасини ўтади. Тадбир сўнгида талаба-қизлар маҳоратлари муносиб баҳоланди. Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази томонидан ташаккурномалар топширилди.