Миллий либослар - менинг фахрим

Бугун, 6 март куни Санъатшунослик ва Педагогика факультетларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари А.Сатторова, З.Муродова томонидан 8 март — халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан “Миллий либослар - менинг фахрим” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.

Тадбирда факультетлар талабалари томонидан миллий либослар намойиши, чолғу ижрочилиги йўналиши талабалари иштирокида мусиқий дастур ҳамда миллий-либослар - менинг фахрим мавзусида расмлар кўргазмаси намойиш этилди.

Талабаларнинг ижодий ишлар кўргазмаси барчада катта таассурот қолдирди. Тадбирда фаол иштирок этган талабалар совға ва ташаккурномалар билан тақдирланди.