Адабиётшунослик кафедраси

19 Январь, 2021

Кафедра мудири: Филология фанлари доктори,

Шодмонов Нафас Намозович

Телефон: (+998 97) 311-06-26

Электрон манзили: nafasxon-622@mail.ru

Кафедра ҳақида

Адабиётшунослик кафедраси 1964-йилдан мустақил кафедра сифатида фаолият кўрсатиб келади. Кафедрада профессор ва фан номзодларидан А.Шерматов, В.Тоҳирзода, А.Қаҳҳоров, Х.Ризаева, О.Икромов, А.Расулов, Т.Бозоров, Ф.Эшимов, П.Равшанов, Б.Йўлдошев, Д.Тўраев, Г.Имомовалар узоқ йиллар мудирлик вазифасида ишлаганлар. 2014-йил 29-майдан кафедрани филология фанлари доктори Нафас Намозович Шодмонов бошқармоқда.

Кафедрада 23 нафар профессор-ўқитувчи, шундан 3 нафар фан доктори, профессор, 4 нафар фан номзоди, доцент, 8 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 2 нафар катта ўқитувчи ва 4 нафар ассистент ўқитувчи фаолият кўрсатади. Кафедрада илмий салоҳият 65 % бўлиб, фан докторларининг ўртача ёши – 60, фан номзодларининг ўртача ёши – 45 ёшни ташкил этади.

Ҳозирги кунда кафедра профессор-ўқитувчиларидан филология фанлари доктори Н.Н.Шодмонов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари проф. Д.Тўраев, проф. Б.Йўлдошев; филология фанлари номзоди, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони ҳамда “Жасорат” медали соҳиби А.Эргашев, филология фанлари номзодлари, доцентлар Г.Имомова, Ш.Қаҳҳорова, Д.Халилова, Н.Очилов филология фанлари номзодлари, катта ўқитувчилар Р.Жумаев, С.Мўминова, А.Ҳамдамов, Ш.Каромова, С.Жумаева, М.Раҳмонова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби Н.Умарова, катта ўқитувчилар, Б.Ризаев, Ф.Қиёмов ҳамда ассистент ўқитувчилар Р.Файзуллаева, Б.Сиддиқов, М.Райҳонова, Н.Чўлиевалар талабаларга сабоқ бериш билан бирга уларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб келмоқдалар. Булардан ташқари, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти профессори, ф.ф.д. М.Жўраев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессорлари, филология фанлари докторлари Н.Жабборов ва У.Жўрақуловлар ҳам ўриндошлик асосида кафедрада фаолият кўрсатади.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг кўп йиллик фаолияти давомида кўплаб илмий монографиялар, рисолалар, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланди ва турли мавзулардаги илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди.

2018-йилдан буён кафедрада университет ҳузурида очилган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ўз фаолиятини юритмоқда. 2020-йилнинг январь ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 21 нафар илмий тадқиқотчи ўз диссертацияларини муносиб ҳимоя қилиб, филолгия фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси Ш.Ҳожиева ҚаршиДУ тадқиқотчиси сифатида ф.ф.д. Н.Шодмонов раҳбарлигида “Чўлпон шеъриятида поэтик тафаккурнинг янгиланиш тамойиллари” мавзусида илмий тадқиқот ишини муносиб ҳимоя қилди.

Кафедра ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, ЎзМУ, ТДПУ, БухДУ, СамДУ, ТерДУ каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Қолаверса, Кафедра ўқитувчиси Б.Сиддиқов Тибилиси университети профессори, грузиялик таниқли арабшунос Гурам Галактионович Чиковани раҳбарлигида “Қашқадарё араблари фольклор намуналарининг сақланиш ҳолати” мавзусида эркин тадқиқотчи сифатида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Кафедра қошида “Ижод гулшани” тўгараги фаолият кўрсатиб, унга 40 дан ортиқ иқтидорли талаба жалб этилган ҳамда уларга илмий тадқиқот иши мавзулари берилган. Бундан ташқари, кафедра етакчилигида университетнинг “Зиё” талабалар театр студияси республика миқёсидаги танловларда муваффаққиятли иштирок этиб келмоқда.

Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида ўқув жараёнини ташкил этишга амалий ёрдам бериш учун кафедранинг малакали ўқитувчилари бириктирилган.

Кафедра аъзолари республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган илмий-амалий анжуман ва кўрик танловларга ўз илмий маърузалари билан қатнашиб келишмоқда. Ҳар йили кафедра аъзолари ташаббуси билан адабий фанлар долзарб муаммоларига бағишланган республика ва вазирлик миқёсидаги илмий ва илмий-амалий анжуманлар ўтказиб келинади. Жумладан, “Адабий манба: ўрганишнининг замонавий тамойиллари ва нашр муаммолари”, “Ўзбек адабиётшунослигида таҳлил ва талқин муаммолари”, “Ўзбек матншунослигининг назарий ва амалий муаммолари” каби мавзуларда илмий анжуманлар доимий ўтказилиб боради. Шунингдек, кафедра Аҳмаджон Мелибоев, Назар Эшонқул, Эркин Аъзам, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Ҳол Муҳаммад Ҳасан каби республиканинг таниқли шоир ва ёзувчилари билан мунтазам алоқа ўрнатган.

Кафедра илмий йўналиши: “Адабий ҳодисаларнинг тарихий тадрижи ва назарий тараққиёти масалаларини ўрганиш”.

 Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат

Ўзбек фольклори

Ўзбек адабиёти тарихи

Адабиётшунослик назарияси

Жаҳон ва туркий халқлар адабиёти

Матншунослик асослари

Навоийшунослик

Адабиёт ўқитиш методикаси

Аруз асослари

Янги ўзбек адабиёти ва адабий танқид тарихи

Тасаввуф ва мумтоз поэтика асослари

Адабиёт - (бошланғич таълим йўналиши учун)

Болалар адабиёти ( мактабгача таълим йўналиши учун)

Форс тили

Форс тили (тарих йўналиши учун)

Магистратура

Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси

Мумтоз адабиётнинг асосий йўналишлари

Истиқлол даври ўзбек адабиётининг назарий асослари

Адабий тур ва жанрлар эстетикаси

Нутқ маданияти

 Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби

Шодмонов Нафас Намозович – филология фанлари доктори, кафедра мудири

Тўраев Дамин – филология фанлари доктори, профессор

Йўлдошев Бойназар – филология фанлари доктори, профессор

Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна – филология фанлари номзоди, доцент

Эргашев Абдиолим – филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Мўминова Саодат Араловна – филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Қаҳҳорова Шаҳноза Абдимўминовна – филология фанлари номзоди, доцент

Ҳамдамов Акрам Насриддинович – филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Каромова Шоҳида Лутфуллаевна – филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Халилова Дилбар Жалиловна – филология фанлари номзоди, доцент

Очилов Насим Камолович – филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Жумаева Салима Чўяновна – филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Жумаев Рашид Нормуродович – филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Ризаев Бахтиёр Холлиевич – катта ўқитувчи

Қиёмов Фарҳод Раупович – катта ўқитувчи

Райҳонова Муҳайё Муҳаммадиевна – ўқитувчи

Равшанова Гулрух Қаҳрамоновна – ўқитувчи

Чўлиева Нилуфар Аъзам қизи – ўқитувчи

Кафедра илмий тадқиқотчилари таркиби ҳамда илмий мавзулари:

Нуриддинов Шаҳобиддин Бобоёрович – докторант, “Комил Хоразмий девонининг илмий-танқидий матни, матн тарихи ва герменевтикаси”

Намозова Зилола Бозоровна – таянч докторант, “Навоий лирикаси матншунослиги тадрижи тадқиқи” (Ҳамид Сулаймон илмий фаолияти асосида)

Шодмонов Ғиёсиддин Нафасович – таянч докторант, “Порсо Шамсиев илмий лабараторияси тадқиқ усуллари, тамойиллари, матншунослик тараққиётидаги ўрни”

Султонова Нилуфар Нарзуллаевна – таянч докторант, “Исажон Султон романларида бадиий компонентлар модификацияси”

Авазназаров Одилжон Раҳматуллойивеч – таянч докторант, “Алишер Навоий ижодида соқий образи”