Мусиқа таълими кафедраси

18 Январь, 2021

Кафедра мудири: катта ўқитувчи

Муродов Мухитдин Қодирович

Телефон:(+998 90) 609 67 80

Электрон манзили: m_muhiddin@mail.ru 

Кафедра тарихи 

“Мусиқа таълими” кафедраси 1977-йилдан ташкил топган. Кафедрада ф.ф.н., доцент Сами Азиз ўғли, с.ф.н., профессор М.Абдукаримов ва катта ўқитувчи Р.Примовлар мудирлик вазифасида ишлаганлар. 2015-йил 29-январдан кафедрани катта ўқитувчи Мурадов Мухитдин Қодирович бошқармоқда. 

Кафедрада 7 нафар профессор-ўқитувчи, шундан 1 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 3 нафар катта ўқитувчи, 3 нафар катта ўқитувчи фаолият кўрсатади. Кафедрада илмий салоҳият 14%. 

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг кўп йиллик фаолияти давомида илмий монография, рисолалар, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланди ва турли мавзулардаги илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди.

Кафедрада “Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий малакаларини шакллантириш” ва “Ўзбекистонда хонандалик санъатининг ижрочилик услиблари” каби устувор мавзуларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 

Кафедра ТДПУ, БухДУ, СамДУ, ГулДУ  каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.Кафедра қошида “Ёш мусиқашунос” тўгараги фаолият кўрсатиб, унга 40 дан ортиқ иқтидорли талаба жалб этилган ҳамда уларга илмий тадқиқот иши мавзулари берилган. 

Касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини ташкил этишга амалий ёрдам бериш учун улар билан ҳамкорлик шартномалари тузилиб, мазкур таълим муассасаларида кафедра филиаллари ташкил этилган. Жумладан, Қарши санъат коллежи, Қарши педагогика коллежи, Қарши маданият ва туризм коллежларига кафедранинг малакали ўқитувчилари бириктирилган. 

Кафедра аъзолари республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган илмий-амалий анжуман ва кўрик танловларга ўз илмий маърузалари ва мусиқий асарлари билан қатнашиб келишмоқда. Кафедра қошида ташкил этилган “Зиё садолари” жамоаси ҳар йили республика ОТМлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг 2014, 2015, 2016, 2017 йилларда ўтказилган якуний босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган.

Кафедра илмий йўналиши: “Мусиқа фанларини ўқитишнинг илмий-методик асослари”. 

Кафедрада: 5111100 –Мусиқа таълими йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

Бакалавриат     

Мактаб репертуари

Қўшимча чоғу асбоби

Мусиқа назарияси (солфеджио, гармония, мусиқа асарлари таҳлили)

Вокал ва замонавий мусиқа

Чолғу ижрочилиги ва ансамбль

Хор ва хоршунослик

Дирижёрлик

Ўзбек халқ мусиқа ижоди

Анъанавий хонандалик

Ноталаштириш ва компьютер дастурларида ишлаш

Мусиқа ўқитиш методикаси ва мактаб репертуари

Мусиқа ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш

Мусиқа тарихи

Вокал ижрочилиги

Анъанавий ва халқ қўшиқчилиги

Болалар мусиқа адабиёти

Мусиқа тўгаракларини ташкил этиш

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

Мурадов Мухитдин Қодирович – катта ўқитувчи, кафедра мудири

Исмоилова Маҳбуба Эламоновна – педагогика фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Примов Рашид Тошқулович –катта ўқитувчи

Пирназаров Лазиз Қахрамонович – катта ўқитувчи

Қурбонов Қўлдош Йўлдошевич–ўқитувчи

Қурбонова Моҳигул Шониёзовна – ўқитувчи

Азизов Фаёз Самиевич – ўқитувчи

Кафедра манзили: Қарши шаҳри  Кўчабоғ, 17-уй