Иқтисодиёт ва сервис кафедраси

31 Январь, 2021

Кафедра мудири: и.ф.н.доцент.

Қўчқоров Ғайбулла Файзуллаевич

Телефон: (+99891) 561-08-72

Электрон манзили:kuchkarovgaybulla@mail.ru

“Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси тарихи

“Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси 1967-йилда “Сиёсий иқтисод” номи билан ташкил этилган. 1992-йилдан бошлаб кафедра “Иқтисодиёт назарияси” деб юритила бошланди ва 2014-йилда “Иқтисодиёт ва сервис” деб қайта номланди.

Кафедра битирувчиларининг асосий истеъмолчилари – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо ва саноат палатаси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, хусусий корхоналар ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш секторлари, туристик фирма ва корхоналар ҳисобланади.

1967-1975 йилларда кафедранинг биринчи мудири и.ф.н. Ж.Шукуров раҳбарлигида 9 кишидан иборат педагог ходимлар жамоаси фаолият юритган. Булар - иқтисод фанлари номзодлари Икром Рўзиев, Ибрагим Хушманов, Хабибулло Халилов, Санақул Исламов, ўқитувчилар Минзифа Ярулина, Ибод Саидов, Ҳадия Азизова, кабинет мудири Норбой Узоқовлардир. Бу давр кафедранинг шаклланиш ва ривожланиш даври бўлиб, ўнлаб ўқув-услубий адабиётлар нашр этилди.

1975-1984 йилларда кафедрани иқтисод фанлари номзоди, доцент С.Исломов бошқарди. Бу давр кафедра учун ўсиш ва кенгайиш, илмий салоҳиятни ошириш даври бўлди.

1985-1987 йилларда кафедрани иқтисод фанлари номзоди, доцент Ҳадия Азизова бошқарди. Бу даврда кафедрада кўплаб ўқув қўлланмалар, рисолалар тайёрланди, илмий тадқиқот ишлари амалга оширилди.

1987-2012 йиллар оралиғида кафедрага иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Узоқов раҳбарлик қилди. Ушбу давр мобайнида кафедранинг илмий-тадқиқот йўналиши “Бозор иқтисодиёти шароитида товар-пул муносабатларини ривожлантириш муаммолари” мавзусига қаратилди.

2012-йил апрель ойидан 2018-йил март ойига қадар кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент Г.Эркаева раҳбарлик қилди.

2018-йил март ойидан кафедрага иқтисод фанлари номзоди Ғ.Қўчқоров раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирда кафедранинг илмий-тадқиқот йўналиши “Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг минтақавий муаммолари” мавзусига қаратилган.

Кафедра ташкил этилгандан буён 11 нафар фан номзоди, 2 нафар фан доктори етишиб чиқди ва университет илмий салоҳиятига катта ҳисса қўшди. Ҳозирги пайтда кафедранинг илмий-услубий фаолияти самарали йўлга қўйилган бўлиб, сўнгги йилларда кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан 10 дан ортиқ ўқув қўлланмалар, монографиялар, 20 га яқин ўқув-услубий қўлланмалар, 1000дан ортиқ илмий, услубий ва оммабоп мақолалар халқаро, республика ва маҳаллий нашрларда чоп этилди.

Ҳозирда кафедрада 19 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан: 1 нафар доктори, академик, 1 нафар фан номзоди, доцент; 4 нафар фан номзоди, 3 нафар катта ўқитувчи, 10 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада бакалавриат таълим йўналиши

2012-2013 ўқув йилида кафедра қошида 5231600 - “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” йўналишига талабалар қабул қилинди. Бугунги кунда ушбу йўналишда жами 100 нафар талаба таҳсил олмоқда.

2014-2015 ўқув йилида кафедра қошида 5160300 – "Туризм" (халқаро ва ички туризм) таълим йўналиши ташкил этилиб, ҳозирда ушбу йўналишда 100 нафар талаба таҳсил олмоқда.

2019-2020 ўқув йилидан кафедра қошида 5233400 - “Туризм соҳасида маркетинг” таълим йўналиши ташкил этилиб, ҳозирда ушбу йўналишда 20 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги тасдиқлаган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида олиб борилади. Фанларнинг ишчи ўқув дастурлари, ўқув-услубий мажмуалари замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ишлаб чиқилган.

Кафедрада магистратура мутахасислиги

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5А610301 – “Туризм” мутахассислигига магистрлар қабул қилинди. 

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб 5А230110 – “Демография.Меҳнат иқтисодиёти” мутахассислигига магистрлар қабул қилинди. 

Бугунги кунда Иқтисодиёт йўналишини тугатиб раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бораётган битирувчилар рўйхати

Алмардонов Отабек Панжиевич – “Микрокредитбанк” АТБ Республика Бошқаруви

Хақбердиев Дилшод Муродович – ЎзЛТИ Нефтегаз директори

Турсунов Нодир – “Туронбанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи

Шукуров Жамшид - ЎзЛТИ Нефтегаз директори ўринбосари

Джураев Бахтиёр – “ИнфинБанк” АТБ Қашқадарё вилоят филиали бошқарувчиси

Давронов Дилшод – ДСИ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат йўналишида:

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

Бухгалтерия ҳисоби

Эконометрикага кириш

Инсон ресурслари иқтисодиёти

Инвестицияларни баҳолаш

Иқтисодий таълимотлар тарихи

Иқтисодиёт назарияси

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар

Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Макроиқтисодиёт

Маркетинг

Меҳмонхона хизматлари

Меҳнат бозори иқтисодиёти

Меҳнат иқтисодиёти, инсон тараққиёти

Меҳнат кўрсаткичлари таҳлили

Меҳнат ресурслари сафарбарлиги

Меҳнат социологияси

Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш

Менежмент

Менежмент асослари ва бизнес режа

Менежмент ва иқтисодиёт

Микроиқтисодиёт

Минтақавий иқтисодиёт

Минтақавий туризм

Молия ва солиқлар

Персонални бошқариш

Статистика

Туризм

Туризм инфратузилмаси

Туризм маркетинги

Туризмда транспорт хизматлари

Туризмни режалаштириш

Туризм: назария ва амалиёти

Туризм ва меҳмондорчилик менежменти

Ресторан менежменти

Хорижий инвестициялар

Кафедра илмий салоҳияти

Қўчқоров Ғ.Ф. - иқтисод фанлари номзоди, кафедра мудири

Эргашев Р.Х. – иқтисод фанлари доктори, профессор

Очилов А.О. - иқтисод фанлари доктори, профессор

Эркаева Г.П. - иқтисод фанлари номзоди, доцент

Абдиев А.Ч. - иқтисод фанлари номзоди

Рўзиев З.И. иқтисод фанлари номзоди

Якубова Ш.Ш. - иқтисод фанлари номзоди

Остонов А.Й. - иқтисод фанлари номзоди

Кафедранинг ҳамкор ташкилотлари

Россия Плеханов номидаги иқтисодиёт университети Тошкент филиали

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

ТАТУ Қарши филиали

Кафедранинг илмий-тадқиқот фаолияти

Россия Гжел давлат университети

Россия Кубан давлат университети

Германия. Липсег амалий фанлар университети

Россия Плеханов номидаги иқтисодиёт университети Тошкент филиали

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ТДАУ Андижон филиали

Самарқанд Буюк Ипак Йўли халқаро университети

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

ТАТУ Қарши филиали

Кафедранинг илмий-тадқиқот фаолияти

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари, мустақил тадқиқотчилари “Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг минтақавий муаммолари” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Илмий тадқиқотларнинг натижалари республика ва халқаро илмий нашрларда чоп этилмоқда. 2019 йилда кафедра аъзоси А.Очилов иқтисод фанлари доктори даражасини олди.

Ҳозирги кунда кафедрада катта ўқитувчи М.Остонова ҳамда ўқитувчилар Ғ.Набиев, О.Жўраев ва Ж.Исматуллаевлар мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланиш олиб бормоқдалар.

Шунингдек, илмий-тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб, кафедрада илмий-услубий семинар фаолият кўрсатмоқда. Семинарни и.ф.н., кафедра мудири, и.ф.н. Ғ.Қўчқоров бошқармоқда. 2012 йилдан кафедра қошида иқтидорли талабалар учун "Инноватор" илмий тўгараги ташкил қилинган. Тўгарак талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этишга қаратилган бўлиб, талабалар томонидан илмий раҳбарлари билан биргаликда 40 га яқин мақола ва тезислар халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференциялар тўпламларида чоп этилди.

Кафедра 2016 йил ноябрь ойидан Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасидаги 574253-EPP-1-2016-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP MAGNET: “Университетлар Ўзбекистонда ўрта ёшли аҳолини ўқитиш касбга тайёрлаш марказлари тармоғининг асосий ҳамкори сифатида” (умумий қиймати 646471,0 евро) лойиҳасида иштирок этмоқда. И.ф.н. Г.Эркаева лойиҳанинг ҳудудий координатори сифатида иштирок этмоқда.  2018 йилнинг декабрь ойида кафедра мудири Ғ.Қўчқоров, дотс. Г.Эркаева, ўқитувчилар Ж.Исматуллаев ва С.Маҳмудовлар лойиҳа доирасида Руминиянинг Галати университетида малака ошириб келдилар. Лойиҳа доирасида 2019 йилда 200364000 (икки юз миллион уч юз олтмиш тўрт минг) сўмлик ишларни бажарди.