Университет янгиликлари

Ахборот - ресурс марказида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

7 Апрель, 2021

Аввал хабар берилганидек, Қарши давлат университети Ахборот-ресурс марказида ”Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда. Ҳафталик доирасида Ахборот-ресурс маркази ва Филология факультети ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Билимдонлар беллашувида Филология факультетидан 3 та жамоа қатнашиб, идрок ва заковат синовдан ўтказилди. Тадбир якунида ғолиб жамоа ва ўйинда фаоллиги ажралиб турган талабалар Ахборот – ресурс маркази раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди. Айтиш мумкинки, ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.