Университет янгиликлари

ҚарДУда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

6 Апрель, 2021

Бугун Қарши давлат университетига ташриф буюрган ҳар бир инсон гўзалликка, ободончиликка гувоҳ бўлади. Аввал хабар берилганидек, ортда қолган баҳор фаслининг илк ойида олийгоҳда кенг кўламдаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Ёши ўтган ва ўз ҳуснини йўқотиб қуриб қолган дарахтлар олиб ташланди, ўрнига мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ариқ ҳамда лотоклар тозаланиб, маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди. Илгари қаровсиз ҳолатда турган ерлар тартибга келтирилиб, анвойи гул ниҳоллари экилди. Бир сўз билан айтганда бугун университетда амалга оширилаётган хайрли ишлар шу аҳил жамоада меҳнат қилаётган ҳар бир инсон қалбини фахру-ифтихорга тўлдирмоқда. Ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом этади.