Университет янгиликлари

Коррупция-тараққиётга таҳдид

6 Апрель, 2021

2021 йил 6 апрель куни Филология факультети 1-курс талабалари иштирокида “Коррупция-тараққиётга таҳдид” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Филология факультетининг биринчи босқич талабалари, гуруҳ мураббийлари, факультет декани Р.Жумаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Х.Нарходжаева, ўқув ишлар бўйича декан ўринбосари Т.Кенжаев, илмий ишлар бўйича декан ўринбосари Ш.Каромова, Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси ўқитувчиси Д.Суннатов, Маҳаллот МФЙ инспектори С.Сиропов иштирок этишди.

Тадбирни факультет декани Р.Жумаев очиб берди. Шундан сўнг , Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси ўқитувчиси Д.Суннатов “Коррупция-тараққиётга таҳдид” мавзусида маъруза қилди. Маърузада қайд этилганидек, ҳар бир оила ва жамиятнинг ўз тартиб-тизгинлари бўлади. Уни билмаслик ва унга риоя қилмаслик инсонни мудҳиш иллат ва кулфатларга сабаб қилиши тайин. Тараққиётга тўсиқ, соҳалар ривожига ғов бўладиган иллатлардан бири коррупциядир. Унинг зарарли оқибатларини тушунтириш ва унга нисбатан барчада кескин курашиш туйғусини уйғотиш муҳим масаладир.

Маҳаллот МФЙ инспектори С.Сиропов коррупциянинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда олиб борилаётган тизимли ишлар хусусида тўхталди. 

Мулоқотда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, мутахассислар томонидан жавоб олдилар. 

Тадбир мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.