Университет янгиликлари

ОТМ ва мактаб ҳамкорлиги

5 Апрель, 2021

Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган. Мактабларда таълим сифатини ошириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш қамровини кенгайтириш мақсадида университет профессор-ўқитувчилари мактабларда бўлиб, маҳорат дарслари, семинарлар ўтказмоқдалар.

Ҳамкорлик доирасида Қарши давлат университети Физика-математика факультети профессор-ўқитувчиларидан Саъдулло Шодиев, Абдураззоқ Ажабов, Абдулҳамидулло Азимов, Акмал Бозоров, Байрамали Турсунов томонидан Чироқчи туманидаги 94-умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчилари учун намунали дарслар ташкил этилди. Ташриф асносида факультет профессор-ўқитувчилари мактаб педагог-ходимлари ва битирувчи синф ўқувчиларининг ота-оналари билан учрашув ўтказишди. Мулоқотда асосан ёшларга оид давлат сиёсати, таълимда кечаётган ислоҳотлар, ўқувчиларнинг ОТМларга кириш даражасини ошириш ҳақида сўз юритилди. Таъкидлаш жоизки, Чироқчи туманидаги 94-ўрта умумий ўрта таълим мактаби Физика-математика факультетига бириктирилган. Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан мактабда физика, математика, информатика ва инглиз тили каби фанлардан тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳафтанинг ҳар шанба куни битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий дарслар ташкил этилади.