Университет янгиликлари

ҚарДУ ректори тадқиқотчилар билан учрашди

6 Март, 2021

Қарши давлат университети ректори Д.Набиев илмий йўналишда изланиш олиб бораётган тадқиқотчилар билан учрашди. Мулоқотда илмий салоҳият, олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги авлод кадрлари сифатига қўйилаётган талаблар хусусида сўз борди.

Таълим сифатини баҳолайдиган рейтингларда илмий салоҳият ҳар бир олийгоҳ нуфузини белгиловчи асосий мезон ҳисобланади. Қарши давлат университетида илмий фаолият билан шуғулланаётган тадқиқотчиларга шароит яратиш бериш жуда муҳим, -  дейди университет раҳбари Д.Набиев. 

- Бугунги мулоқотда илмий изланиш олиб бораётган ҳар бир тадқиқотчини қийнаётган муаммолар хусусида эркин фикр эшитамиз ва уларга ечим излаймиз.

Маълумотларга кўра, жорий йил якунига қадар ҚарДУда 74 нафар тадқиқотчиларнинг диссертация ҳимояси режалаштирилмоқда. Университет ректори тадқиқотчилар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг илмий ишлар календар режасини бажариш ҳолати бўйича кўрсатмалар берди. Ҳар бир тадқиқотчи муаммосини тинглаш учун эшиги доимо очиқ эканлигини таъкидлади. Мулоқот якунида кафедра ва йуналишлар кесимида режа асосида доимий учрашиб туришга келишиб олинди.