Эълонлар

“Огоҳликни мен қандай ҳис этаман?” мавзусида

27 Февраль, 2021

Қарши давлат университетида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йил февраль-март ойларида ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 27 феврал куни соат 1130 да университет талаба-ёшлари ўртасида “Огоҳликни мен қандай ҳис этаман?” мавзусида Санъатшунослик факультети биносида расм чизиш бўйича ижодий ишлар кўрик танлови ташкил этилади.

Ижодий ишларнинг орқа тарафида иштирокчи талаба-ёшларнинг ўқиш жойи, факультети, курси ва таълим йўналиши тўлиқ кўрсатилган ҳолда тақдим этилиши керак.

Танловда университетнинг барча талаба-ёшлари иштирок этишлари мумкин.

Танлов ғолиби бўлган талаба-ёшлар Қарши давлат университети маъмурияти томонидан дипломлар ва фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 

Қарши давлат университети Маънавий-маърифий ишлар бўлими

Мурожаат учун телефон: 905186576

Теглар: #Огоҳлик