Махсус сиртқи бўлим

3 May, 2021

Махсус сиртқи бўлим бошлиғи в.б.

Юлдошев Исмоил Абриевич

¿

Қабул вақти:

Ҳар куни 8:30 дан 16:00 гача

(

Телефон:

(+998 90) 187-76-52

*

Электрон манзили:

yuldoshevi1983@gmail.com

 

 

 

Умумий маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларга сифатли таълим бериш асосида уларни интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол ривожлантириш, уларга таълим ва тарбия бераётган ўқитувчиларнинг юқори малакага эга бўлишини таъминлаш билан боғлиқ муҳим йўналишлар белгилаб берилди.

Олий таълим тизимида умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун замонавий ўқитиш усулларини эгаллаган ўқитувчиларни тайёрлаш орқали ушбу муассасаларда таълим-тарбия сифатини ошириш, уларда дарс бераётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг олий маълумот олиш имкониятларини кенгайтириш катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3183-сон қарори айнан шу вазифани ҳал қилишга йўналтирилган.

Қарор асосида 2017-2018 ўқув йилидан республикамизнинг 15 та олий таълим муассасасида педагогика йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг чекка туманларида, қишлоқ жойларида фаолият олиб бораётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг ўзлари истиқомат қилаётган вилоят марказларидаги олий таълим муассасаларида олий маълумот олишлари учун шароит яратди.

Қарорда, жумладан, қуйидагилар белгилаб қўйилган:

- олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларнинг бакалавриат таълим йўналишларига қабул ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил педагогик амалий иш стажига эга бўлган, мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжлари асосида тасарруфида ушбу таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсияномага эга педагог кадрлар ҳисобидан амалга оширилади; 

- махсус сиртқи бўлимда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. 

- махсус сиртқи бўлимда ўқиётган талабаларга имтиҳонлар, синовлар топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтида уларнинг ойлик маошлари асосий иш жойида сақланган ҳолда бир ўқув йилида икки марта бир ойдан ўқув таътиллари берилади. Бунда, ўқув таътиллари қоида тариқасида умумтаълим муассасаларидаги қишки ва ёзги таътил вақтига тўғри келган даврда берилади ва уларга белгиланган тартибдаги йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ҳам сақланиб қолади;

- талабаларнинг олий таълим муассасасида ўқишда бўлган даврига тўғри келадиган дарс соатлари ўқишга юборган таълим муассасасининг ўқитувчилари (ходимлари) томонидан меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ўтилади;

- махсус сиртқи бўлим талабалари ўқишга киришда тавсиянома берувчи вазирлик ёки идора, олий таълим муассасаси ва талаба ўртасида ўқишни якунлагандан кейин тавсиянома берган ташкилот йўлланмасида кўрсатилган иш жойида (таълим муассасасида) беш йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб бериш мажбурияти билан уч томонлама шартнома тузилади;

- педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этиладиган олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бериш сиртқи таълим шаклида ташкил этилади, бунда иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бакалавриат таълим йўналишининг 2-курсидан (ўқув режалардаги фанлар фарқидан қатъи назар) камида 3 йил муддат этиб белгиланган.

Сиртқи (махсус сиртқи) таълимда таълим йўналиши ишчи ўқув режасини тўлиқ бажарган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган ва битирув малакавий ишини муваффақиятли ҳимоя қилган битирувчига Давлат аттестация комиссиясининг қарори асосида «бакалавр» даражаси ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги бакалавр дипломи берилади.