Оммавий тадбирлар

Муносабат

1 May, 2021
Куни кеча айрим ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 3 май кунидан карантин сабабли Қарши давлат университети 14 кунлик масофавий таълим ўтади мазмунида хабар тарқалди.
Қарши давлат университети ушбу хабар асоссиз фейк хабар эканлигини таъкидлаб, университетда таълим жараёни карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда анъанавий шаклда давом этаётганлигини маълум қилади.
Юртдошларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли асоссиз хабарларга ишониб қолмасликни, университет фаолиятига оид муҳим хабарлар билан ҚарДУнинг расмий телеграм канали - @qarduuz орқали танишиб боришларини сўраймиз.
Аъзолик @qarduuz
Теглар: ##Муносабат