Университет янгиликлари

Тингловчиларга сертификат топширилди

1 May, 2021
Аввал хабар берилганидек, Қарши давлат университетида вилоят мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва педагог ходимлари учун ўқув курси ташкил этилди.
Университет қошидаги “Касбга ўргатиш” марказида 2021 йилнинг 3 апрелидан 1 майгача бўлган муддат давомида 40 соатга мўлжалланган ўқув курсини тўлиқ ўзлаштирган вилоят мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва педагог ходимларига малака сертификатлари тантанали тарзда топширилди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 1 май куни ташкил этилган тадбирда ҚарДУ Ўқув ишлари бўйича проректор А.Холмуродов мазкур ўқув курси тингловчиларига таълим берган Мактабгача таълим кафедраси мудири, доцент Н.Орипова ҳамда кафедра профессор-ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида тингловчилар ҳам устозлардан олинган амалий ва назарий билимлар келгуси фаолиятларида дастуриламал бўлишини фахр билан эътироф этдилар. Ўқув курси талабга қараб давом эттирилади