Университет янгиликлари

Муқаддасдир, Ватан байроғи!

18 November, 2022

Қарши давлат университети 6-сонли талабалар турар жойида Физика факультети Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси томонидан 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб “Байроғимиз – фахру ғуруримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Давлатимиз рамзларидан бири, миллатимиз ифтихори “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 31 йил тўлди. Байроғимизга назар солганимизда руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз. 

Байрам тадбирини кафедра мудири, доцент А.Вардиашвили кириш сўзи билан очиб берди. Давлат рамзларига ҳурмат ва эҳтиром фаровон ҳаётимизнинг кафолати сифатида юртдошларимизни буюк мақсадлар сари ундаётганлиги хусусида маърузалар тингланди. Тадбир доирасида мусиқий танаффус, савол-жавоблар ташкил этилди. Фаол иштирок этган талабалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.