Университет янгиликлари

Футбол, волейбол спорт турлари бўйича "Университет биринчилиги" бўлиб ўтмоқда

15 September, 2022

Айни кунларда Қарши давлат университетида талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида футбол (ўғил болалар ўртасида) ва волейбол (қиз болалар ўртасида) спорт турлари бўйича “Университет биринчилиги” ўтказилмоқда. Кеча, футбол бўйича 4 та факультетлар талабалари ўртасида қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтиб, унда йирик ҳисоблар қайд этилди. 

1.Математика ва компьютер илмлари факультети 10-0 Инглиз филологияси факультети

2.Иқтисодиёт факультети 3-0 Тиббиёт факультети

 Бугун юқоридаги факультетлар талаба-қизлари ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, турнир шаклида ўтказилаётган “Университет биринчилиги” мусобақаси ғолиблари якунда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.