Университет янгиликлари

Университет ёшлар етакчиси сайланди

12 September, 2022

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилотининг Ҳисобот -сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар олий таълим муассасаси “Ёшлар етакчиси” лавозимига номзодлар шижоатли, ташаббускор, ёшлар манфаатларини ҳимоя қила оладиган, етакчилик қобилиятига эга бўлиши муҳим эканлигини таъкидлашди. Шундан сўнг номзодлар ўз дастурларини йиғилганларга тақдим этишди. Тақдимотдан сўнг берилган умумий овозларга кўра Равшанов Достон Рустам ўғли Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти етакчиси лавозимига сайланди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида университетнинг ёшлар масаласига масъуллари, иқтидорли талаба-ёшлар ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши ходимлари иштирок этишди.