Университет янгиликлари

"Таништирув ҳафталиги" тадбирлари давом этмоқда

10 September, 2022

Талаба-ёшларни бирлаштирган лойиҳа -“ Orientation Week” доирасидаги навбатдаги учрашув  Тарих факультети 1-босқич талаба - ёшлари билан ўтказилди. Ушбу лойиҳанинг мақсади - талабаларнинг олий таълим муассасаларига мослашувига ёрдамлашиш ва ўқув жараёни билан яқиндан таништиришдир.

Жорий ўқув йилида талаба бўлишдек бахтга мушарраф бўлган ёшлар  факультет тютори А.Аҳматов ҳамроҳлигида 1200 ўринли ўқув биноси, Ахборот ресурс маркази, университет бош ўйингоҳида бўлдилар. Йўл-йўлакай суҳбат чоғида ёшлар университетнинг  одоб-ахлоқ қоидалари, маʼнавий-маʼрифий жараёнлар, фаолияти йулга қўйилган тўгараклар, талабалар турар жойига жойлаштириш масалалари ҳамда ижара тўловини қоплаб берилиши, шунингдек, факультетдаги таʼлим жараёнлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.