Университет янгиликлари

Муҳим эълон

29 July, 2022

Абитуриентлар диққатига!

Қарши давлат университети қуйидаги бакалавр таълим йўналишларда касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланаётганлигини маълум қилади.

Спорт фаолияти: футбол (кундузги, сиртқи), волейбол (кундузги, сиртқи), енгил атлетика (кундузги, сиртқи), кураш (кундузги, сиртқи), дзюдо (кундузги, сиртқи) ва дизайн: либос ва газламалар (кундузги)

Касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 1 августдан 10 август кунига қадар Қарши давлат университети ҳудудида 2 сменада бўлиб ўтади.

Батафсил маълумот бу ерда: касбий (ижодий) имтиҳонларнинг ўтказилиш саналари (йўналишлар кесимида), вақти ва тартиби

Эслатма

Абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳонларга паспорт ва рухсатнома билан келишлари шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги 588-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандига мувофиқ жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди ва ўқишга қабул қилинмайди!

Теглар: #Муҳим_эълон