Университет янгиликлари

XXI аср психологияси: муаммолар ва истиқболлар

18 June, 2022

Жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Қарши давлат университетида “XXI аср психологияси: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Психология кафедраси томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда юртимиз олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, онлайн тарзда хориждан соҳа мутахассислари, етакчи олимлар иштирок этди. Илмий анжуманни Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н.Холмирзаев кириш сўзи билан бошлаб берди.

 

Конференция замонавий психология методологияси, психологиянинг тараққиёт босқичлари: назария, амалиёт ва экспериментал таҳлиллар, оилавий муносабатлар психологияси: муаммолар ва ечимлар, давлат бошқаруви тизимида психология, таълим тизимида психологик хизмат халқаро ҳамкорлик ва самарали интеграция йўналишлари ва замонавий шахс психологияси: муаммолар ва истиқболлар йўналишларида фаолият олиб борди. Анжуман ялпи мажлисида юртимизнинг, шунингдек, Ҳиндистон, Миср, Туркия, Россия, Украина, Қозоғистонлик соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланди. Шўба йиғилишларида муҳокама этилган мавзулар юзасидан муҳим хулосалар ишлаб чиқилиб, келгуси фаолият учун режалар белгилаб олинди.