Университет янгиликлари

Музейлар таълим ва тарбия ўчоғидир

23 November, 2021

ҚарДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдиради. Музей 11 та бўлимдан иборат бўлиб, унда Туркистон ўлкасида олиб борилган мустамлакачилик сиёсати ва қатағонларни акс эттирувчи ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалар акс эттирилган.

Куни кеча музейга ҚарДУ Роман-герман филологияси факультети Лингвистика кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Халилова ҳамда йўналиш талабалари, тютор Умида Қўшоқова бошчилигида Кимё-биология факультети 1-босқич талаба-ёшлари, шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабалари ташриф буюрди.

Теглар: #Muzeyga_tashrif