Университет янгиликлари

Китобхонлик ҳафталиги

23 November, 2021

Роман-герман филологияси факультети 9-талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабалари учун ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги "Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" асари мутолааси ҳафталиги" деб эълон қилинган бўлиб, ушбу ҳафталик доирасида асар муҳокамаси бўйича қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

22-ноябрь куни асар муҳокамаси хулосалари, ҳафталикда фаол қатнашган талабаларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Тадбирда факультет тюторлари М.Саломова ҳамда М.Маҳманова ҳафталикда фаол қатнашган талабаларга эсдалик совғаларини топширишди.

Теглар: #Kitobxonlik haftaligi