Университет янгиликлари

Ўтмишни ёд этиб…

6 September, 2021

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ва 31-август – “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” муосабати билан ҚарДУ тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида “Янги Ўзбекистонда аждодларга муносиб авлод бўлайлик” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда дастлаб “Абу Убайда ибн ал-жарроҳ зиёратгоҳи” раҳбари  И.Райҳонов  халқимизнинг қадимий урф-одатларига кўра марҳумларни ёд этиб, Қурон тиловат қилди. Сўнгра музей директори Д.Раҳматова, Қарши давлат университети ўқитувчиси Г.Равшанова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё бўлими вакили Д.Чориева, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти ходими И.Абдужалилов ҳамда “Пахта иши”, “Ўзбек иши” жабрдидалари Р.Туропов, Э.Холмуротов мавзу доирасида маъруза қилдилар. Тадбир сўнгида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.