Университет янгиликлари

Шаҳрисабз шаҳрида Қарши давлат университети педагогика институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

6 September, 2021

Маросим аввалида давлатимиз мадҳияси янгради.

Сўнг, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов, Олий таълим муассасаси масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари анъанага кўра лентани кесиб, олийгоҳда ёшларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Очилиш маросимида олийгоҳ директори, физика математика  фанлари номзоди, Абдуқаҳҳор Ғаниев сўзга чиқиб, институтнинг ташкил этилиши юртимизда Президентимиз томонидан таълим тизими, хусусан Олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бир қатраси эканини таъкидлади.

Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов, Қарши давлат университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нодир Сулаймонов, меҳнат фахрийси Элмурод Боймуродов, талаба Зуҳра Ярашева, ота-оналар номидан Қорақалпоғистон Республикасидан келган Суннатилло Рейимбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, барчани олийгоҳ очилиши билан қизғин табриклашди.