Эълонлар

Нодавлат таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари диққатига!!!

4 August, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5161-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарорига мувофиқ фойдаланилмай бўш турган, Қарши давлат университети балансида бўлган Миришкор туманидаги собиқ Миришкор агробизнес касб-ҳунар коллежи, Чироқчи туманидаги собиқ Чироқчи 2-транспорт касб-ҳунар коллежи, Китоб туманидаги собиқ Варганза саноат касб-ҳунар коллежи ва Китоб иқтисодиёт коллежи ҳамда Муборак туманидаги собиқ  Муборак саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш мақсадида мактабдан ташқари таълим курсларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун нодавлат таълим муассасаларига ҳамда тадбиркорлик субъектларига ижарага берилишини маълум қиламиз.

Бўш турган бино ва иншоотлардан ижара  асосида фойдаланишга талабгорлар бўлса университет маъмуриятига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Маълумот  учун телефон рақмлари:       75.221-00-56, 75.221-21-23, 75.221-21-26 

Қарши давлат университети маъмурияти.