Университет янгиликлари

Буюк матонат соҳиби

24 July, 2021

Буюк инсонларнинг ҳаёти, орзулари, мақсад ҳамда дунёқарашлари бошқалардан фарқли равишда, умр йўллари юртдошларининг бахти, тақдири ҳамда  ватан равнақи билан ҳамоҳангдир. Улар – фидойи инсонлар.

Америкалик руҳшунос Жюль Массерманнинг фикрича, Энг Буюк Йўлбошчи қуйидаги учта вазифани бажармоғи лозим:

•  ўз фуқароларининг озод ва фаровон ҳаётини таъминлаш;

•  инсонлар учун нисбатан хавф-хатарсиз ҳаёт барпо этилган жамият қуриш;

•  жамият аъзоларига иймон-эътиқод ва ахлоқий меъёрлар тизимини тақдим этиш.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ана шу ҳаётий мезонлар асосида олиб бораётган  оқилона сиёсати аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.

Ҳиндистоннинг “New Dehli Times” газетаси жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон ҳақида чоп этган мақоласида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланганидан буён мамлакат нафақат ривожланиш даврига гувоҳ бўлди, балки Марказий Осиёда етакчи давлат сифатида ўз мавқеини оширди. Ўзбекистон Президенти халқаро майдонда ислоҳотчи, дея тан олинмоқда, дея таъкидлаб ўтилди.

Қатъият, шижоат ва матонат соҳибининг нигоҳларида бир ифодани кўрасиз: “Ҳукумат халққа хизмат қиладиган вақт келди”. 

Таваллуд айём ва улуғ бахт, саодат Сизга қутлуғ бўлсин, менинг Президентим!

 

ҚарДУ Ахборот хизмати

Теглар: #Президент