Университет янгиликлари

ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

19 June, 2021

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қарши шаҳар бўлимининг 17.06.2021 йил 7-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 18 июнь кунидан бошлаб, Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети 14 кунлик масофавий(онлайн) таълимга ўтказилади. 

Факультетда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича барча шароитлар яратилган бўлиб, дарслар ва якуний назоратлар белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади.

 

ҚарДУ Ахборот хизмати