Университет янгиликлари

Коррупция - тараққиёт кушандаси!

18 June, 2021

Демократик давлатлар коррупцияни ривожланиш ва янгиланишнинг илдизига болта урувчи хавфли иллат сифатида тан олиб, бу борада тизимли равишда иш олиб боришни ўзларининг асосий вазифалари деб белгилаганлар. Юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида сўнгги йилларда тизимли равишда ишлар олиб борилиб, аҳоли, хусусан ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чоралари кўрилмоқда. Жорий йилнинг 17 июнь куни 7-талабалар турар жойида Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Ёшларда коррупцияга қарши кўникмаларни шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда кафедра ўқитувчилари Ф.Қодиров, Р.Бойматов ва С.Авазов томонидан коррупциянинг юзага келиш тарихи, мазкур иллатни тадқиқ қилган бир қатор йирик мутахассислар томонидан кўрсатилган коррупцияни юзага келтирувчи омиллар, коррупция минимум даражага тушган давлатларда фойдаланилган коррупцияга қарши курашиш усуллари тўғрисида маълумотлар берилди.