Университет янгиликлари

Ўзбек - туркман миллатлари дўстлиги

15 June, 2021

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича университетда ишлаб чиқилган маьнавий - маьрифий тадбирлар режасининг 2 - банди ижросини таьминлаш мақсадида 14 июнь куни 6-талабалар турар жойида “Ўзбек - туркман миллатлари дўстлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ижтимоий фанлар факультети Жаҳон тарихи кафедраси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда кафедра ўқитувчилари А.Дўстов, Б.Тошпўлатов университетда таҳсил олаётган туркманистонлик талаба-ёшлар билан самимий суҳбат қуришди. Таъкидлаш лозим, бундай тадбирлар ўзбек ва туркман миллатларнинг ҳамжиҳатлиги, дўстлиги, қардошлигини янада мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эгадир.