Университет янгиликлари

Самарқандга саёҳат

7 June, 2021

Талабаларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, ички туризмни ривожлантириш, мамлакатимиз тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида Қарши давлат университети талабалар учун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида талабалар Самарқандда жойлашган улуғ қадамжолар, жумладан “Гўри амир”, “Шоҳи зинда” мақбаралари, Регистон мажмуаси каби меъморий обидалар билан яқиндан танишдилар. 

Теглар: #Самарқанд