География кафедраси

12 сентябрь 2023

Назаров Мақсуд Гелдиёрович


География  кафедраси мудири,
география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент
Телефон: +998 99 666-38-10
Электрон почта: mgnkd@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба, жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2001-2005 йй. - Қарши давлат университети талабаси
2005-2006 йй. - Касби туманидаги 7-ўрта мактаб ўқитувчиси
2006-2008 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти
2008-2021 йй. - Қарши давлат университети география кафедраси ўқитувчиси
2021 й. - ҳ.в.   - Қарши давлат университетининг география кафедраси мудири

Кафедра тарихи

Мустақил География кафедраси 1969-йилда ташкил этилган бўлсада, аслида Ботаника кафедраси таркибида А.Рўзиев, М.Янгибоев, Р.Аҳмедов, И.Тоиров, А.Маматов, А.Нажимовлар география мутахассислиги бўйича ўқитувчиларни тайёрлашда катта хизмат қилганлар. География кафедрасига ўтган давр мобайнида қуйидаги профессор-ўқитувчилар раҳбарлик қилган:
Маматов Абдулла – 1960-75, 1977-78-йиллар; 
Рўзиев Абдимўмин – 1975-77-йиллар; 
Янгибоев Маҳмуд – 1978-1989-йиллар; 
Абдуллаев Суюнь – 1990-94, 1999-2004-йиллар; 
Калонов Баҳриддин – 1994-98-йиллар; 
Эрдонов Латиф – 1998-2012-йиллар; 
Жанкобилов Илҳомиддин – 2012-2015 йиллар; 
Қурбонов Паҳлавон -2015-2021 йиллар; 
Назаров Мақсуд - 2021 йилдан.

Асосий вазифалари

География кафедраси “5110500-География ўқитиш методикаси”, “5110500-География ва иқтисодий билим асослари”, “5140600-География”, “60530400-География”, “70530402-География (ўрганиш объекти бўйича)” йўналишлари бўйича мутахассис тайёрловчи кафедра ҳисобланади. 

Ўқитиладиган фанлар

• География ўқитиш назарияси ва методикаси
• Умумий табиий география
• Гидрология ва иқлимшунослик
• Иқтисодий ва ижтимоий география
• Геоморфология ва геология асослари
• Топография, картография ва ГИС
• Шаҳарлар географияси ва геоурбанистика
• Тупроқлар географияси
• Материклар ва океанлар табиий географияси
• Ўрта Осиё табиий географияси
• Жаҳон мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий географияси
• Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий географияси
• Ўзбекистон  географияси
• Ландшафтшунослик
• Жаҳон географияси
• Аҳоли географияси ва демография асослари
• Қашқадарё географияси
• Геоэкология ва ландшафт экологияси
• Биогеография
• Топонимика
• Ўлкашунослик
• Географиянинг асосий муаммолари 
• Туризм ва рекреацион география
• Транспорт, саноат ва қишлоқ хўжалик географияси

Илмий ишлар

Кафедрада 10,75 штат бирлигида 16 нафар профессор-ўқитувчилар (фан номзоди, доцент,  катта ўқитувчи, ўқитувчилар) фаолият олиб боришaди. Кафедранинг илмий салоҳияти  53 % ни ташкил этaди.

Тадқиқотчилар

Кафедра ўқитувчилари Муртазаев Баҳром "Қашқадарё вилоят баландлик минтақаларининг тизимли- структуравий таҳлили,  Муродова Дилафрўз "Қашқадарё вилояти аҳолиси ўсиши ва жойланишининг асосий хусусиятлари", Навотова Дилноза "Қашқадарё вилояти ер ресурсларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг иқтисодий географик жиҳатлари" мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Ҳамкорлик

География кафедрасида халқаро алоқаларни кучайтириш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Ош давлат университетида бўлиб ҳамкорлик масалалари бўйича шартнома имзоланди. Ҳамкорлик доирасида г.ф.д, профессор, Қирғизистон фанлар академиясининг мухбир аъзоси А.Г.Низамиев билан ҳамкорликда  Қарши давлат университети География кафедраси ўқув машғулотлари ва мастер класслар уюштириш бўйича келишувга эришилди. Ҳозирги кунда Туркия Республикасининг бир қанча олий таълим муассасалари (Акдениз университети, Анқара миллий университети) билан ҳамкорлик масалаларида интернет орқали алоқалар олиб борилмоқда.

Кафедра ўқитувчилари

• Назаров Мақсуд Гелдиёрович
• Хушмуродов Фаррух Мирзомуродович
• Абдуллаев Суюн Исматович
• Эрдонов Латиф Нуралиевич
• Усмонова Рохатжон Усмоновна
• Файзуллаев Мақсуд Абдуллаевич
• Қурбонов Пахлавон Рустамович
• Эшбоев Бекзод Тожиевич
• Жумаев Хайрулла Ҳайитович
• Муртазаев Бахром Чориевич
• Муқумова Ҳуснора Эргашевна
• Муродова Дилафрўз Суннатовна
• Бердиқулова Муҳайё Тоштемировна
• Навотова Дилноза Ибрагимовна
• Боймуродов Сами Мамурович
• Таниев Даврон Хуррамович
• Сафаров Исоқ Бозор ўғли