Университет янгиликлари

Темур ва темурийлар даврида маданий ҳаёт

7 Апрель, 2021

2021 йил 7 апрель куни Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан Сохибқирон Амир Темур таваллуд кунига бағишлаб “Темур ва темурийлар даврида маданий ҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда доцент Т.Қурбонов “Темур ва темурийлар даврида маданий ҳаёт” мавзусида, доцент А.Шайманова “Соҳибқирон Амир Темур - буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзуларида маъруза қилдилар. Тадбир мобайнида, шунингдек, кафедра ўқитувчиларидан Д.Аҳмедова, Г.Бекмуродованинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.