Оммавий тадбирлар

Вазир кубогида ҚарДУ талабалари муваффақият қозонди

5 Апрель, 2021

Жорий йилнинг 30 март – 2 апрель кунлари Тошкент давлат транспорт университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш спорт тури бўйича илк маротаба “Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. “Вазир кубоги” кураш спорт мусобақаларида Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 15 та жамоа иштирок этди. 8 вазнда қизлар, 7 вазнда йигитлар ўртасида жами 15 вазнда 220 нафар курашчи талабалар ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Эътиборли жиҳати, мусобақа иштирок этган Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 1-босқич талабаси Азизбек Арабов 60 кг вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритиб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади. Шунингдек, Физика-математика факультети 1-курс талабаси Суҳроб Ражабов 100 кг вазнда бронза медалга сазовор бўлди. Ғолиб спортчиларга медал, махсус диплом ва вазирнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.